Диққат! Рамазонда тўғри овқатланиш: нима ейиш, нима емаслик керак?

A A A
Диққат! Рамазонда тўғри овқатланиш: нима ейиш, нима емаслик керак?

Мана, ойларнинг шоҳи — рамазон ойи ҳам кериб келмоқда. Сўнгги йиллардаги яшаш шароитларимиз, таомланишимиз тарзи анча ривожланиб, ўзгариб қолгани тайин. Мен ўз тажрибаларим ва кузатишларимдан келиб чиқиб, рўза тутиш мобайнида соғлигимизга таъсир кўрсатувчи айрим хатоларимиз, хусусан, нотўғри овқатланишимиз ҳақида ёзишни мақсад қилдим.

Рамазон ойига тайёргарлик

Рамазонгача ўн кун қолган вақтда уч-тўрт кун оралатиб рўза тутиб, организмимизни шунга тайёрлаб олишимиз лозим, шундагина Рамазон рўзасининг дастлабки кунларидан қийналмай ўтиб оламиз. Парҳезшунослар организмни ҳар қандай очлик ва парҳезга тайёрлагани каби, рамазонгача биз ҳам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиб тайёргарлик кўриб олишимиз лозим.

Рамазон рўзасини тутишдан икки-уч кун аввал ошқозонда кислотавийликни оширувчи маҳсулотларни чеклашимиз ҳамда тўйиб овқатланишдан ўзимизни сақлашимиз лозим. Айримлар «эртадан рўза», дея бир-икки кун ҳаддан зиёд кўп ва кучли овқатланиб олишади ва бу жараён рўзанинг илк кунларида қийналишларига сабаб бўлиши мумкин. Чунки ички аъзолар яна шунча овқат ейишингизни кутиб, тайёр туради.

Рўза тутаман деган одам, аввало, ишонч билан бошлаши керак. Оч юришга чидай олишингизга ишонсангизгина бутун ички органларингиз эрталабдан кечгача емаслик ҳолатини тушуниб, шу шароитга мос фаолият юритади. Сизнинг ишончингиз бутун ички аъзоларга шомгача оч юришга сигналдир. Ишончни кучлилиги эса ниятга боғлиқ.

Саҳарлик

Эрталаб уйғонганимиз ҳамоно дастлаб илиқ сувга имкон бўлса бир қошиқ асал аралаштириб ичиб олиб, кейин саҳарликка таёргарлик кўрилса, 10–15 дақиқадан сўнг еган таомимиз сув билан аралашмасдан ноқулайликлардан қутиламиз.

Саҳарликда бизни асосий ичимлигимиз сув бўлиши лозим, чой ичган тақдирдаям имкон қадар уни аччиқ қилиб дамламасдан ичиш лозим.

Қуйидаги маҳсулотлар бизни кун давомида чанқашимизга ва ичган сувимизнинг тезроқ танамизни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин:

  • ёғли маҳсулотлар ва ёғли овқатлар;
  • меъёридан ортиқ аччиқ чой;
  • дудланган гўшт маҳсулотлари (колбаса, сосиска ва ҳоказо);
  • шўр маҳсулотлар;
  • тузлама маҳсулотлари;
  • кофе ва кофеинга бой маҳсулотлар;
  • шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш;
  • барча нотабиий кимёвий моддалар аралаштириб тайёрланган озиқ-овқатлар;
  • лавр (дафна) япроғи, наъматак меваси каби сийдик ҳайдовчи дамламалар.

Энди эса саҳарлик қилиш учун тўрт хил энг фойдали маҳсулотни келтириб ўтамиз.

1. Саҳарликда имкон қадар тез ҳазм бўлмайдиган ва юқори калорияга эга донли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар: сули бўтқаси, ширгуруч, гречихали овқат ва шу кабилар.

2. Сут маҳсулотларидан творог, йогурт, қатиқ, сметана, ширчой ҳам фойдали ҳамда бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юришимиз кузатилган.3. Асал, араб хурмоси, ёнғоқ, мағиз, ўрик туршаги, олча қоқи ва бошқа шу каби қуруқ мевалар.

4. Ўрик, гилос, анжир, шафтоли, олма, олча, нок ва бошқа мевалар билан саҳарлик қилиб олиш лозим.

Ҳўл мевалардан тўйиб олиб, бу билан бирга сув ичмасаям бўлади, фақат меваларнинг ўзи ейилади, холос.

Юқоридаги маҳсулотларни саҳарлик пайтида имкон қадар бир-бирига аралаштирмасдан, алоҳида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу кун давомида ўзимизни яхши ҳис қилишимизга замин яратади.

Кун давомида

«Рўзадорман, куни бўйи ҳаракат қилсам оч қоламан, ҳаракатдан қолиб ҳолсизланаман», деб ҳеч ҳам ўйламанг. Рўзада одам доим оҳиста ҳаракатда бўлиши керак, ҳаракат ва очлик соғлигимизни тиклашимизга ва мустаҳкамлашимизга икки карра ҳисса қўшади. Ҳаракат қилмасдан фақат ётиб яшаш эса секин-аста юракнинг кам уриши ва организмнинг шунга кўникиб қолишига, ҳолсизланиш ҳолатларига олиб келади, бу эса ибодатларимизгаям ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Саҳарликдан сўнг 4–5 километр пиёда сайр қилиб олиш, ифторликдан кейин эса таровеҳ намозларига қойим бўлиш тавсия қилинади.

Суткасига камида 7 соат ухлаб олиш керак, лекин кундузи оч қоринда ухлашга шароити борларга айтишим мумкинки, бу уйқуни камида иккига кўпайтириб, ҳисоб-китобингизни олиб бораверинг. Яъни, кундузги 1.5–2 соатлик уйқу тунги 4–5 соатнинг ўрнини босади, бунинг сабаби бизни ошқозонимиз тоза ҳолатда эканлигидадир. Кўпроқ пешиндан кейин ухлаб олиш тавсия қилинади.

Қуёш нури гарчи бизни иссиқдан «қийнаса-да», лекин бир тарафдан бизни чиниқтириб, витаминларга тўйдиради, тана қурилишимизни мустаҳкамлайди. Ҳар куни куннинг биринчи ярмигача 15–20 дақиқа қуёш ва ташқи ҳаво иссиқлигидан чиниқиб олиш керак, деб ўйлайман.

Ифторлик

Бу пайтда ошқозонимиз ва бутун сезги органларимиз ҳазм қилиш ва таъм сезишга шай туради, шу сабабдан бу пайтда инсонни таъм сезиш органлари каррасига яхши ишлайди.

Аввал икки дона хурмо ва тахминан 300 миллилитргача илиқ ёки уй ҳароратидаги сув билан оғиз очиб оламиз, ёки сувни камроқ ичиб, ҳўл мевалардан еб олиб, сўнгра 10–15 дақиқадан кейин овқатланишимиз мумкин. Бу худди автоуловни ҳайдаш учун қиздириб тайёрлашдек, ошқозонимизни овқат ҳазм қилишга шай қилади. Кечки овқат имкон қадар тез ҳазм бўладиган ва енгил бўлиши лозим ва албатта, барра салатлар, кўкатлар билан бирга истеъмол қилиниши керак. Овқатланиб бўлиб, тахминан 1 соатдан сўнг яхна ичимликлар, ширинликлар ва бошқа ширин мевалардан истеъмол қилишимиз мумкин.

Кечаси ётишдан бир соат олдин, қатиқ, тарвуз ва бошқа тез ҳазм бўладиган мева ва сабзавотлардан еб олиб, сўнгра ухлашимиз мумкин.

Зарарли одатлар

Саҳарликда меъёридан ортиқ ва тартибсиз овқатлани бўкиб олиш ўта нотўғрилигини унутманг. Бу ёмон одат, ошқозонда муаммолар келтириши билан биргаликда аксинча кун давомида оч ва чанқаб юришингизга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ортиқча вазнга эга одамлар саҳарликда номига мевалардан еб олиб, сувдан тўйиб олишса, шунинг ўзи кун давомида енгил юришларига етарли, деб ўйлайман.

Саҳарликда яхши овқатланиб туриб шартта чўзилиб ётиш жудаям зарарли. Бу ҳолат ошқозон-ичакларимизнинг иш фаолиятини бузиб, кун давомида беҳол юриш ёки шу билан ошқозонда муаммолар келтириб чиқариб, қийналиб қолишимизга сабаб бўлиши мумкин. Камида саҳарликдан 2 соат ўтказиб кейин ухлаш тавсия қилинади.

Оғиз очганда яхдек ичимлик билан чанқоқни босиш зарарли одат, деб биламан. Кун давомида ошқозон ва ички аъзолар ўзини ўзи даволаш билан банд бўлади ва ички ҳарорат иссиқ турган пайтда муздек ичимликни ичиш бу худди қизиб турган ёғга сув сачратишдек гап. Бу нақафат рўзанинг шифобахшлик хусусиятини пасайтиради, балки ифторликда еган овқатимизнинг тез ҳазм бўлишига ҳам тўсқинлик қилади.

Оғиз очган пайтда жуда ҳам кўп сув ичиш одатиям иштаҳани бўғиб қўяди. Натижада, яхши овқатланолмай қоласиз ёки мажбуран овқатланиш натижасида эрталабгача ошқозон дамлаб, еган нарсангиз ҳазм бўлмасдан қийналиб юрасиз.

Овқат пайти мева, ширинликлар, торт, шоколад, газланган ичимликлар қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Булар бирга аралашса, ҳазм жараёнини секинлаштириб, бизни қийнаб қўяди.

Рўзанинг янада шифобахш бўлишини ва Рамазонда тетик юришни истасангиз, албатта, фақат табиий егуликлар ва ичимликлар билан таомланишни тавсия қиламан. Фақат табиий! Бунда ҳар хил турдаги маҳсулотларни қўшиб истеъмол қилмасликка эътибор қаратиш лозим. «100 йил ортга қайтамиз» тартибига риоя қилиб озиқ-овқатларни танлаш тавсия қилинади.

Нон ҳар доим дастурхонимизда бор ва бўлади, имкон қадар унинг маргарин ва бошқа четдан келаётган ёғлардан тайёрланганини истеъмол қилмасликни тавсия қиламан. Чунки у зарарли нон ҳисобланади. Ўзимизнинг сарёғда тайёрланган ёки парҳезбоп нонлар истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Яна бир зарарли одат — кондиционерни жуда ҳам салқин қилиб олиш ҳисобланади: шамоллаб қолиш мумкин. Қолаверса иссиқ ҳавода чиниқишни ўзи инсон организми учун кони фойдадир.

Хулоса

Юқоридаги маслаҳатлар асосан ўзимнинг тажрибаларимдан келиб чиқиб ёзилди, албатта, кун давомида сабр қилиб юргандан сўнг кечқурунги айрим чекловларга риоя қилиш осон иш эмас. Бу ҳам сабр талаб қиладиган иш, агарда сабр билан юқоридагиларга риоя қилинса, албатта, рўзамизнинг шифобахшлилик хусусияти янада кўпроқ бўлади. Шунингдек рамазон ойида янада тетик ва ибодатларимизда мустаҳкам юришимизга туртки беради.

Шуни унутмангки, аввалги вақтларда боболаримизнинг музлатгичлари тўла бўлмаган, улар биз тузатадиган дастурхонларни тузаб ифторлик қилишмаган, уларнинг дастурхонлари фақат табиий ичимликлар ва ҳеч қандай кимёвий қўшимчалар қўшилмаган маҳсулотларга бой бўлган. Боз устига, улар қуёш нурида чиниқиб, тоза ҳаводан нафас олишга ҳаракат қилишган. Албатта, улар рўзадан биздан-да кўпроқ шифо топишган. Шу сабабдан аввалги табиий яшаш тарзига мослаштириб кун кечиришимиз керак, деб ўйлайман.

Рамазонни рўзасини тутишни бошлагандан 2–5-кунлар айримларда бош оғриғи кузатилади, буни табибларимиз уларнинг танасида зарарли токсинларнинг тарк этиши сабаб, деб таъкидлаб ўтишган. Яна қандайдир кассаллигингиз бўлса ҳолатга қараб шифокорга мурожаат қилишни унутманг.

Ҳар бир организм, мизож, иқлим ва шароит ҳар хил, шунга қараб ўзингизга мос бўлган фойдали тадбирларни қилиб рамазон ойини мароқли ўтказиб олинг.

Бутун дунё тиббиёт ва табобат олимлари рўзани минг дардга даво, деб таъкидлашади. Ошқозон касалликлари, бўғинлардаги муамолар, тузлар, тошлар, қон босими ва бошқа касалликлардан бирваракайига холос бўлишни истасангиз, албатта, имкони борича юқоридаги маслаҳатларга тўлиқ риоя қилинг. Шундагина рўзани 30 кун пайдар-пай қийналмай тутасиз, Аллоҳ ризолигига эришасиз, шифо ҳам топасиз.

Ниятимиз — фақат Аллоҳ розилиги учун бўлсин, саломатликка эътиборли бўлиш ва соғлом таомланиш эса суннатга мувофиқ тадбирлардир.

P.S. Ҳар йили меҳнат таътилини рамазон ойига тўғрилаб оладиган ёки шахсий тижоратини вақтинча тўхтатиб, ибодат ва илм олиб муборак ойни ўтказадиганларга кўпчилигимиз ҳавас қилар эдик, бу йил эса карантин муносабати билан бу имконият деярли ҳар биримизга мавжуддир, бундан унумли фойдаланган ҳолда, ҳар куни, ҳар сонияда ушбу балони Яратганнинг ўзи биздан даф қилишини сўраб, дуо қилишни канда қилмаслигимиз лозим.

Манба: usmonov.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео)

Тадбиркор БААга қарши ўйинни Абу-Даби шаҳридаги стадионда бевосита томоша қилди ва ўйиндан кейиноқ ушбу ваъдани берди.

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Россия Маскка бошпана берадими?

Илон Маскнинг Доналд Трамп билан зиддиятидан сўнг Давлат Думаси Россия миллиардерга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

АҚШ нега Россияни ёмон кўради?

Бу ҳақда америкалик иқтисодчи Жеффри Сакс журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Самарқандда икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди

Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.

Олий Рада депутати Путиндан Зеленскийни террорчи деб тан олишни сўради

Тегишли видео сиёсатчининг YouTubeдаги каналида пайдо бўлди.

Германияда Россия ҳақидаги ҳазиллардан кейин картошка муаммоси пайдо бўлди

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Россияда картошка нархининг ошиши мавзуси Ғарбда катта эътиборга сазовор бўлди

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

Суд-пуд демасдан, бугуннинг ўзида бузиб ташлайсан. Нарсаси, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан.

Эрон Ядро қуролини тарқатмаслик шартномасидан чиқиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Бунга МАГАТЭ томонидан Эронга қарши резолюция қабул қилиниши сабаб бўлиши мумкин.

Олтиариқда ерни ўзлаштирган фуқаро 1,2 млрд. сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди

Мулклари "саёҳатга" отланганини кўрган Б.Ш.нинг кўзлари дарров "очилди" – 47.7 миллион сўм бир зумда топилди!

"Агар намойишчилар йўлни тўсиб, сизга таҳдид солса — уларни босиб кетинг"

Калифорния губернатори Рон Десантис норозилик намойишлари фонида ҳайдовчиларга шундай маслаҳат берди.

АҚШ Суриянинг янги президентига суиқасд қилиниши хавфи борлигини билдирди

Биз Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа атрофида ҳимояни мувофиқлаштиришимиз зарур. Вашингтон аш-Шараанинг хавфсизлигидан хавотирда

Туркия Индонезияга қирувчи самолёт экспорт қилади

Қайд этиш жоизки, бешинчи авлод “KAAN” қирувчи самолёти радарлардан қочиш имкониятига эга

Ҳиндистонда авиаҳалокат: 20 нафар тиббиёт талабалари жароҳат олди

Аввалроқ Ҳиндистон полицияси Air India самолёти шифокорлар ётоқхонаси биносига қулагани ҳақида хабар берган эди.

Telegram ва ФСБ: мессенжер чиндан ҳам хавфсизми?

OCCRP нашри томонидан олиб борилган суриштирув Telegram мессенжерининг хавфсизлиги борасида жиддий саволларни юзага чиқарди.

Трамп: Менимча, Путинга қанча аскар йўқотиши муҳим эмас

Эҳтимол, у бунга аҳамият бермаяпти, мен ҳам шундай ўйлай бошладим. У кўп аскар йўқотмоқда, худди Украина каби. Нима бўлишини кўрамиз.

Исроил Ғазода ҲАМАСга қарши янги қўмондонни қўллаб-қувватламоқда — юзлаб оилалар унинг ҳудудига кўчмоқда

Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.

Жанубий Африкада ёмон об-ҳаво туфайли камида 57 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Жанубий Африканинг кооператив бошқарув ва анъанавий ишлар вазири Велинкосси Хлабиса маълум қилиб, ҳалок бўлганларнинг аксарияти Шарқий Кейп провинциясида эканини қўшимча қилди.

Ҳиндистонда қулаб тушган самолётда камида 110 киши ҳалок бўлган — TimesNow телеканали

Аҳмадободдан Лондоннинг Гэтвик аэропортига парвоз қила туриб, врачлар учун ётоқхона устига қулаган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти саҳнида Ҳиндистоннинг 169, Британиянинг 53, Португалиянинг 7 ва Канаданинг 1 нафар фуқароси бўлган, деб ёзмоқда Reuters. Самолёт 2013 йилда ишлаб чиқарилган.

Уч мингдан зиёд автомобил ортилган кема ҳамон ёнмоқда

Тинч океанининг Аляска соҳилларига яқин қисмида бир ҳафтадан буён Morning Midas кемаси ёнишда давом этмоқда, деб хабар берди Carscoops.

Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этмасдан таъмирлаш ишларини олиб борилаётган бригада иш жойидан четлатилди

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.

Яна бир президент қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қайд этилишича, судланувчи қамоқ жазосини уй қамоғига алмаштиришни сўраш ҳуқуқига эга.

Австриядаги мактабда 10 кишини ўлдирган шахснинг уйидан портлаш уюштириш режалари топилди

Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.

Жанубий Африка Республикасида кучли қор бўрони кузатилмоқда — Reuters

Мамлакат метеорология хизмати “тўқ сариқ” даражали огоҳлантириш эълон қилди.

Ню-Ёркдаги намойишда полиция 80 дан ортиқ одамни ҳибсга олди

Бу ҳақда New York Post полициядаги манбаларга таяниб ёзмоқда .

Кенг кўламли норозиликлар фонида АҚШда яна бир штатга миллий гвардия киритилди

АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.

НАТО саммити кун тартибидан Украинани аъзоликка чақириш ва ёрдам масаласи чиқариб ташланди

24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.