Бугун Тошкентда «Марказий Осиё ва Корея Республикаси: ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари стратегик мулоқоти» мавзусида эксперт форуми бошланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов кириш сўзи билан Ўзбекистон-Корея муносабатлари динамикасига алоҳида тўхталиб ўтди.
СМТИ вакили таъкидлаганидек, Корея Республикаси Марказий Осиё давлатларининг ишончли ва вақт синовидан ўтган ҳамкоридир.
Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, ўтган йили дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги ва корейс диаспорасининг 85 йиллигини кенг нишонладик, – дейди Элдор Арипов.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қисқа давр ичида Ўзбекистон-Корея стратегик шериклиги барқарор ва самарали тус олди. Бунга юқори даражадаги интенсив сиёсий мулоқотлар кўп жиҳатдан ёрдам берди.
Центябр ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Президент Шавкат Миромонович ва Президент Юн Сеок-Ёл ўртасида биринчи юзма-юз учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида икки давлат раҳбарлари давлатлар ўртасидаги стратегик шериклик йўлида янги иқтисодий кун тартибини яратиш муҳимлиги ҳақида гапирди.
Э.Ариповнинг сўзларига кўра, бунинг учун аллақачон яхши пойдевор яратилган. Айни пайтда Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкил этилган мингга яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда, Кореянинг мамлакатимизга киритган сармояси ҳажми 7 миллиард доллардан ошди.
Ўзаро савдо ва сармоя кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 24 фоизга ошди.
Эркин савдо шартномасини тузиш бўйича музокаралар фаол босқичда. Яқинда Савдо ва инвестицияларни осонлаштириш бўйича асос дастури имзоланди.
Шу нуқтаи назардан, у олий даражадаги бўлажак мулоқотлар Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг мавжуд ижобий динамикасини оширишига ишонч билдирди.
Шунингдек, Э.Арипов Сеул нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётини модернизация қилишга қўшган ва қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
«Корея сармоялари туфайли автомобилсозлик, кимё, металлургия, нефть-газ, ахборот-коммуникация ва бошқа кўплаб соҳалар ривожланиши жадал суръат олди», — дея изоҳ берди эксперт.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги кўмагида минтақада турли ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширила бошланди.
Дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан бери Марказий Осиё давлатлари билан Жанубий Корея ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 600 баробар ошди: 1992 йилда 15 миллион доллардан 2022 йилда 9 миллиард доллардан ошди ва Кореянинг минтақадаги жами тўпланган сармояси 15 миллиард доллардан ошди.
СМТИ директори таъкидлаганидек, айни пайтда маданий-гуманитар алоқалар фаол ривожланмоқда, бунда Марказий Осиё мамлакатларида яшовчи ва 300 мингдан ортиқ кишини ташкил этувчи йирик корейс диаспораси энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Ўз навбатида, минтақа ёшлари корейс маданиятини катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда–тил ўрганишдан тортиб мусиқа тинглаш ва корейс фильмларини томоша қилишгача.
Э.Арипов сўзларига кўра, мазкур юъналисда Марказий Осиё минтақасида мавжуд бўлган Корея руҳини озида жамловчи - Корея маданияти ва тили марказлари муҳим ўрин тутади.
Экспертнинг фикрича, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бундай юқори суръатларига эришишида мулоқотни институционализация қилиш муҳим роль ўйнади.
– 2007 йилдан буён «Марказий Осиё – Корея Республикаси» ҳамкорлик форуми йиғилишлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда, бу эса қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш учун самарали майдон сифатида ўзини намоён қилди, – дея хулоса қилди СМТИ директори.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.