Филиппиннинг C-130 ҳарбий самолёти 4 июль, якшанба куни Ҳоло оролидаги қишлоққа қулаб тушди ва 47 аскар ҳамда уч оддий фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters мамлакат Мудофаа вазирлигига асосланиб хабар берди.
Таъкидланишича, самолёт экстремистлар ва қўзғолончиларга қарши курашиш бўйича терроризмга қарши оператив гуруҳ таркибида Кагаян де Оро шаҳридан Жоло оролига 96 нафар ҳарбий хизматчини, шу жумладан учта учувчи ва бешта экипаж аъзосини етказиб берган.
Бироқ, аэропортга қўниш пайтида самолёт учиш-қўниш йўлагини ўтказиб юборган ва яқин атрофдаги қишлоққа урилган, шундан кейин ёнғин чиққан.
Дастлаб самолётнинг қулашига учувчининг қўниш йўлини йўқотиб қўйиши, кейин эса самолёт бошқарувини йўқотиши сабаб бўлган.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Виктор Орбан Москвада Путин билан учрашганидан сўнг Брюссел ғазабланган эди. Мана энди Европа Иттифоқининг яна бир етакчиси Россия президенти билан Кремлда учрашди.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.