Деҳлида ҳиндлар ва мусулмонлар тўқнашди: қурбонлар бор

Деҳлида ҳиндлар ва мусулмонлар тўқнашди: қурбонлар бор

Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришга қарши намойишлар диний тўқнашувларга айланиб кетди, дея хабар бермоқда Би-би-си. 

Деҳли шаҳрида ҳиндлар ва мусулмонлар ўртасида келиб чиққан тўқнашув оқибатида 13 киши ҳалок бўлган. Ўлганлар орасида ҳиндлар ҳам, мусулмонлар ҳам бор. 

Би-би-си хабарида айтилишича, ҳиндлар мусулмонларга қарата тош отган ва масжидлардан бирига ҳужум қилган. Тартибсизликлар чоғида бир нечта журналист калтакланган.

Ҳудудда тўртдан ортиқ кишининг йиғилиш тақиқланди. Метронинг айрим станциялари ёпиб қўйилди. 

Намойишларнинг сабаби Ҳиндистон парламенти фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўтган йилнинг декабрида киритган ўзгартиришдир. Унда қўшни Афғонистон, Покистон ва Бангладешдан келган номусулмон қочқинларга осонлаштирилган тартибда фуқаролик бериш кўзда тутилган, мусулмон қочқинларга эса бундай имконият раво кўрилмаган. Ҳиндистонлик мусулмонлар бундай норози ва мазкур ўзгартириш конституцияга зид деган фикрда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!