Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.
⚡️Vacancy.argos.uz портали орқали 70 та вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги вакансиялар бўйича жами 35 214 та танлов ўтказилди, уларда 1 млн 110 мингдан ортиқ номзодлар қатнашди. Танловлар натижасида номзодларнинг 18 813 нафари ишга қабул қилинди.
⚡️Танлов ғолибларининг 6 737 нафари 30 ёшгача бўлганлар, 6 615 нафари аёллар, 3 047 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганларни ташкил этади.
⚡️Шунингдек, портал орқали вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотлардаги ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган 8 850 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилиниб, 3 398 нафар ногиронлиги бўлган шахслар турли даражадаги лавозимларга ишга қабул қилинди.
⚡️2 534 та ташкилотлар “hrm.argos.uz” электрон платформасига уланди ҳамда 94 мингга яқин давлат хизматчиларининг маълумотлари рақамлаштирилди ва 339 мингдан ортиқ кадрларга оид идоравий ҳужжатлар тизим орқали қабул қилинди.
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга оширишга мўлжалланган Ягона онлайн масофавий таълим “edu.argos.uz” платформаси жорий этилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.