Оммавий ахборот воситаларида Давлат солиқ қўмитасининг икки ходимида коронавирус инфекцияси аниқлаганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Давлат солиқ қўмитаси мазкур хабар юзасидан расмий маълумот беради:
коронавирус инфекцияси пойтахтнинг бошқа туманида жойлашган Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида аниқланган, хабарда келтирилганидек Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бўлим бошлиғи ва унинг ҳайдовчисида эмас.
ДСҚ ходимлари инфекция аниқланган одам билан алоқада бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда.
Таъкидлаш лозимки, ДСҚда иш жараёни карантин стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда:
✔️қўмита биносига кирганда барча ходимлар ҳарорати ўлчанади;
✔️бинонинг ичида ҳам, ташқарисида ҳам мунтазам равишда санитария ҳолати таъминланган;
✔️ҳар бир қаватда антисептик воситалар мавжуд;
✔️барча ходимлар тиббий ниқобда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.