Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 22-25 май кунлари давлат органларининг бошқарув кадрлари учун устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича малака ошириш ўқув курслари ўтказилди.
Ўқув курсларида 246-сон Президент қарорида белгиланган 24 та устувор халқаро рейтинг ва индексда Ўзбекистоннинг кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ислоҳотларни амалга ошириш ишлари ҳамда кўзланган режа-тадбирлар юзасидан маърузалар тингланди.
Жумладан, АОКА мутасадди ходимлари тингловчилар учун матбуот эркинлиги борасидаги турли индекслар, шунингдек, аҳолини фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик индикаторларда Ўзбекистоннинг амалдаги ўрни ва рейтинг поғонасида юқорилаш учун амалга оширилаётган ишлар, мамлакатдаги ислоҳотлар, қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Шу билан бирга, АОКАнинг масъул ходимлари устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ўқув курсида тингловчи сифатида ҳам иштирок этди.
Ўқув курси якунида Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси ректори тингловчиларга сертификат топширди ҳамда Ўзбекистоннинг рейтинглардаги кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда поғоналарда кўтарилишида ҳар бир соҳа вакили ўз таклиф ва ташаббуслари, шунингдек, иш фаолиятида бу борадаги чора-тадбирларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида фаол бўлиш билан ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.