Даҳшат! Сирдарёда аёл кишининг ёқиб юборилган жасади топилди. 5 киши қўлга олинди

Даҳшат! Сирдарёда аёл кишининг ёқиб юборилган жасади топилди. 5 киши қўлга олинди

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати Мирзаобод тумани содир бўлган мудхиш қотиллик ҳақида хабар берди.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:50да Мирзаобод тумани, Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан аёл жинсига мансуб, ёқиб юборилган ҳолдаги жасади топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилиб, ушбу жиноятни содир қилган шахслар С.К. ҳамда унинг жиноий шериклари Л.К, С.М, В.Д ва Ж.Млар эканлиги аниқланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!