Гиёҳванд модда сақлагани учун ҳибсга олинган москвалик эр-хотинлар Ленинград вилояти ва Карелияда беш йил олдин қилган бир қатор қурбонликларини тан олишди. Бу ҳақда Mash телеграм каналига таяниб, "МК" хабар берди.
Қўрқинчли жиноятларнинг тафсилотлари сўроқ пайтида ошкор бўлди. Эр-хотин иккита қотиллик маросимини тан олишди. Aйни пайтда, терговчилар сатанистларнинг қурбонлари кўпроқ бўлиши мумкин, дея тахмин қилишмоқда.
Маълум бўлишича, яширин кучларга ишонадиган эр-хотинга ишонган Ленинград вилояти аҳолиси сатанистлар қўлида вафот этишган. Ўлганлар 2016 йилдан бери бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Ленинград вилоятининг Приозерск яқинида сатанистлар Санкт-Петербургнинг ёш фуқаросини, Карелияда эса москвалик қизни ўлдиришди.
ОAВ маълумотларига кўра, икки фарзанди бор оила мазҳаб аъзолари бўлган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.