CОVID-19га ишонмайдиганлар қабрлар қазишга юборилади

CОVID-19га ишонмайдиганлар қабрлар қазишга юборилади

Индонезиянинг Гресик округида пандемия пайтида ниқобсиз ушланган эркакларни "профилактика мақсадида" жазолашга қарор қилинди.

“Улар коронавирус қурбонлари учун қабрлар қазишга юборилмоқда”, дейди “The Daily Mail”.

Маълум қилинишича, қабрларни қазиш учун дастлабки саккизта қонунбузар юборилган.

Ҳудудида фақат учта профессионал қабр қазувчилар қолганини маълум қилган маҳаллий ҳукумат вакилининг журналистларга айтишича, “ёрдамчи куч ҳечам ортиқчалик қилмайди”.

"Бир нечта сабабларга кўра янги карантин қоидаларини эътиборсиз қолдирадиган кўплаб фуқаролар бор ва улар жамоат ишлари шаклида жазога тортилади", дейди маҳаллий расмийлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!