Чойнинг инсонга фойдали жиҳатларини биласизми?

Чойнинг инсонга фойдали жиҳатларини биласизми?
Чой бутун дунёга машҳур ичимлик. У йилнинг барча фаслларида севиб истеъмол қилинади.
Ўзбекистон журналистлари делегацияси Сичуань провинциясига ташрифи давомида Яань чой заводи масъулияти чекланган жамиятида бўлди ва у ерда ҳақиқий тибет чойининг тарихи ва таркиби билан яқиндан танишди.
Завод директори Ли Чаогуй журналистлар билан суҳбат чоғида мазкур заводда ишлаб чиқариладиган тибет чойи беш мавсум чойи деб аталишини қайд этди.
Бунга сабаб ушбу чой баҳорда, баҳор ва ёз мавсумлари орасида, ёзда, ёз ва куз мавсумлари орасида ва кузда терилилар экан. Чой таркибида 45 хил минерал модда ва фойдали элементлар мавжуд. У айниқса совуқ иқлимли ҳудудларда яшайдиган инсонлар учун фойдалидир.
Негаки мазкур чой кишига куч-қувват ва энергия бериш билан бирга, организмда иссиқликни ушлаб туради.
Шунингдек, ушбу чой метаболизмни кучайтириш хусусиятига эга экани, шу боис ёғли ва углеводларга бой таом истеъмол қилувчилар учун ҳам жуда фойдали.
Унда ишқорлар кўплиги саратон касаллигини бартараф этишга ёрдам беради.
Чойни ишлаб чиқаришда табиий компонентлардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.
Бугунги кунда жаҳон бозорида сунъий бўёқ ва қўшимчалар қўшилган чойлар жуда кўп. Биз бунга қатъий қаршимиз. Заводимизда чой ишлаб чиқаришда энг яхши чой барглари саралаб олинади. Шунингдек унга сут ҳам қўшилади. Инсонлар бизнинг чойимизни ичиб, ўз саломатликларини мустаҳкамлашлари тарафдоримиз, дея таъкидлади завод ходимларидан бири.
Буюк Хитой файласуфи Конфуций айтганидек: Чой руҳиятни тетиклаштиради, мияга қувват беради, ақлни зиёда қилади, фикрни равонлаштиради, тафаккурни уйғотади, уйқуни қочиради ва тери рангини тиниқлаштиради... . Демакки, чой ушбу заводда ишлаб чиқариладиган тибет чойи каби табиий, хуштаъм ва фойдали бўлиши лозим.
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!