Жорий йилнинг 30 август куни Чимбой туманидаги “Кокши қала” МФЙда замонавий типдаги қурилган турар уй фойдаланишга топширилди.
Ушбу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами билан самимий табриклаб, Муҳтарам Президентимиз раҳномалигида мамлакатимизда кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга қаратилаётган эътибор ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида айтиб ўтди.
Барча шароитларга эга, жами 16 та хонодонга мўлжалланган турар жой асосан имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга, ёлғиз бошли кексалар ва турли жавҳаларида фаоллик кўрсатаётган ёш оилаларга берилди. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи кўмаги билан 3 нафар ёш оилага бошланғич тўламларсиз берилганлиги ҳам эътиборга лойиқ.
Туман ҳокими ҳар бир хонодонга кириб, уй эгаларини табриклади, топширилган уйнинг шароитини ўрганди ва хонадон эгаларини бир ерга жамлаб, уларни аҳилликда яшашга чорлади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.