Чехияда 30 нафар украиналик ҳибсга олинди

Чехияда 30 нафар украиналик ҳибсга олинди

Ўтган тўққиз ой ичида Чехия полицияси 30 нафар украиналикни ноқонуний муҳожирларга чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бергани” учун ҳибсга олди. Бу ҳақда Лидовкий газетаси хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жами 125 нафар қоидабузар қўлга олинди.

“Биз жами 30 нафар украиналик гид, 24 нафар чех ва 17 нафар сурияликни ҳибсга олдик”, — дея полиция департаменти матбуот котиби Йозеф Боцан сўзларидан иқтибос келтирган газета.

Аввалроқ украиналик муҳожирлар оғир меҳнат шароити ва иш берувчиларнинг адолатсиз муносабати кўпинча польяклар билан зиддиятга сабаб бўлаётганини айтишган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!