Буюк Британияда ишлаш учун 77 нафар фуқарога Tier5 визалари тасдиқланди

Буюк Британияда ишлаш учун 77 нафар фуқарога Tier5 визалари тасдиқланди

Жорий йилнинг май ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Англия давлатидаги иш берувчи корхона билан "Seasonal Worker Pilot" лойиҳаси бўйича ахборот ярмаркаси ташкил қилинган эди.

Иш берувчи талабидан келиб чиқиб, лойиҳага қизиқиш билдирган ва рўйхатдан ўтган номзодлар қисман гуруҳларга бўлинган ҳолда мингга яқин фуқаро билан республика миқёсида танловлар ўтказилди.

Танловлар якунига кўра, иш берувчи билан келишган ҳолда 80 нафар фуқаронинг Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишчи визасини расмийлаштириш бўйича зарур ҳужжатлар элчихонага тақдим этилди.

Бугунги кунда 77 нафар фуқарога Tier5 визалари тасдиқланган бўлиб, уларни уюшган ҳолда юбориш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!