Жорий йилнинг 21 октябридан бошлаб Уэльсда спиртли ичимликлар таъсирида жиноят содир этганлар маълум вақт давомида спиртли ичимликлар истеъмол қилиши тақиқланиб, махсус “ҳушёрлик ёрлиғи” тақиб юришга мажбур қилиниши мумкин. Қонун кейинги йил бошидан Англияда ҳам татбиқ қилинади.
Ёрлиқлар (биркалар) суд ҳукми билан ичкилик ичишдан маҳрум қилинган фуқароларни мунтазам назорат қилиш имконини беради. Янги технология кўмагида такрорий жиноят содир этилишининг олди олиниши мумкин.
Ёрлиқлар ҳар 30 дақиқада маҳкумдан ажралиб чиқаётган тер таркибидан унинг алкоголь истеъмол қилган-қилмаганини аниқлайди ва бу ҳақда текширувлар (Пробация) марказига хабар жўнатади.
Агар маҳкум белгиланган муддатда спиртли ичимлик ичгани аниқланса, суд ёки ваколатли органлар томонидан унга берилган жазо муддати узайтирилади. Алкоголга жиддий боғланиб қолган кишиларга нисбатан мажбурий даволаш чоралари олдингидек сақлаб қолинади.
Маълумотларга кўра, Буюк Британияда куч ишлатиш билан боғлиқ жиноятларнинг 39 фоизи бевосита ичкиликбозлик таъсирида содир этилади. Ана шундай хатти-ҳаракатлар оқибатида ҳар йили мамлакат ғазнасига 21 миллиард фунт-стерлинг миқдорида зиён етади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.