Буюк Британия Путин Ғарбий Болқонни ўзининг навбатдаги "ўйин майдончаси" бўлишини хоҳлашидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Politico
Нашр Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари Девид Леммига таяниб, Европанинг диққат-эътибори Украинага қаратилаётган бир пайтда Ғарбий Болқонда кескинлик кучайиб бораётгани ва Путин бундан фойдаланиб, собиқ Югославия ҳудудини янада бўлиб ташлаши мумкинлигини ёзади.
"Путиннинг бу eрдаги манфаатлари минтақадаги беқарорликни сақлаб қолишдир. Ғарбий Болқонни қирғоқ ёқасида ушлаб туриш, аҳолининг беқарорлашиши ва кибер ва гибрид уруш олиб бориш унинг манфаатларига мос келади", - дейди Лемми.
Шу боис, Буюк Британия Россия таъсирининг олдини олиш учун минтақадаги олти давлатнинг барчаси ЕИга қўшилиши кераклигини таъкидламоқда.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.