Лиз Трасс Буюк Британиянинг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчириш ҳақида ўйламоқда.
Британия ҳукуматидаги манбалардан бирининг сўзларига кўра, Трасс бу ҳақда исроиллик ҳамкасби Яир Лапидга маълум қилган. Ҳозирга қадар Исроил расмийлари бу хабарга изоҳ бермади.
Буюк Британия Исроил пойтахти ноқонуний равишда Қуддус деб эълон қилинган бўлса-да, ўз дипломатик ваколатхонасини Тель-Авивда жойлаштириб келаётган эди. The Jerusalem Post билан суҳбатлашган амалдорнинг сўзларига кўра, Лапид Трасс элчихонани кўчиришига умид билдирган.
Бош вазирликка сайланиш арафасида Лиз Трасс Исроилнинг консерватор тарафдорларига ёзган мактубида элчихона жойлашган шаҳарни ўзгартиришини ва бу масала “муҳим ҳамда нозик”лигини тушунишини маълум қилган.4“Ўзимнинг ажойиб дўстим Лапид билан бу масалада кўп гаплашдим. Тан оламан, мен бу қадамни Исроил билан мустаҳкам асосларда ишлаётганимизни билдириш учун кўриб чиқяпман”, — Трасс.
АҚШ собиқ президенти 2017 йилда Қўшма Штатлар элчихонасини Қуддусга кўчиришини эълон қилди ва бир йилдан сўнг буни амалга оширди. Бу фаластинликларнинг нафратига ҳамда халқаро ҳамжамият кескин норозилигига сабаб бўлган. Трамп маъмурияти шунингдек, узоқ йиллар Фаластин учун амалда АҚШ элчихонаси вазифасини ўтаган Қуддусдаги консулхонани ҳам ёпди. Ҳозирда Қўшма Штатлар давлат котиби бўлган Энтони Блинкен уни қайта очишга ваъда берган.
Ҳозирда АҚШдан ташқари, Косово, Гондурас ва Гватемала ҳам Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчирган.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
12-канал тарқатган хабарда айтилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида якуний ва батафсил келишувларга эришилмаган тақдирда ҳам, бундай баёнот берилиши эҳтимолдан холи эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.