Буюк Британия ҳукумати болалар ва ўсмирлар томонидан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш бўйича маслаҳатлашув ўтказади ва мактабларда смартфонлардан фойдаланишни тақиқлашни кучайтиради.
Бу ҳукуматнинг расмий веб-сайтидаги баёнотда эълон қилинган.
"Ҳукумат ёшларнинг фаровонлигини ҳимоя қилиш ва хавфсизроқ онлайн тажрибани таъминлаш учун болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ва мактабларда телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича маслаҳатлашувни бошламоқда", дейилади баёнотда.
Буюк Британия расмийлари ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун минимал ёшни белгилашни муҳокама қилади ва шунга ўхшаш чекловларни жорий қилган мамлакатлар тажрибасини баҳолайди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, ушбу мавзу бўйича маслаҳатлашувлар 19 январ, душанба куни бошланган. Нашрнинг хабар беришича, Буюк Британия ҳукумати вакиллари 2025 йил декабрь ойида 16 ёшгача бўлган болалар томонидан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаган Австралияга ташриф буюришни режалаштирмоқдалар. Британия расмийлари томонидан кўриб чиқилаётган ёш чегараси ошкор қилинмаган.
Австралия 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаган дунёда биринчи мамлакат бўлди. Мамлакат парламенти томонидан 2024 йил ноябрь ойида қабул қилинган қонун 2025 йил 10 декабрда кучга кирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
«Истанбул Башакшеҳир» клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Footmercato.net» сайти талқинига кўра Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурарлари топ-10 рўйхатига кирди.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.