Жорий йилнинг 1 февраль куни ижтимоий тармоқда «Бухорода «Тико» ҳайдовчиси ЙПХ ходимини автомобиль капотида судраб кетди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, видео лавҳада акс этган ҳолат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилганда аниқланишича, 2021 йил 29 январь куни соат 15:30 ларда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланган «Алоҳида йўл-патруль хизмати отряди 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ нарядларини хизматга жойлаштириш қайдномаси»га асосан Бухоро вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати отряди учинчи сафарбар гуруҳ йўл-патруль хизмати катта инспектори кичик сержант Ш.Р. Вобкент тумани ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб қилинганлиги, хизматни олиб бориш жараёнида Вобкент тумани Ўба Кулолон маҳалласи Кулолчи кўчасида фуқаро М.С. таниши Н.А.га тегишли бўлган «Тико» русумли автомашинада светофорнинг қизил чироғига тўхтамасдан ҳаракатланиб келганлиги сабабли, ЙПХ инспектори йўлнинг қатнов қисмига чиқиб ҳайдовчига тўхташ ишорасини кўрсатганида, фуқаро М.С. ЙПХ инспектори турган йўналишда бошқаришни давом эттириб, содир этган ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида автомашинани тўхтатмасдан ходимга жуда яқин масофага қадар бошқариб бориши оқибатида ходим йўл чеккасига қочишга улгурмасдан, автомашина капоти устига чиқиб қолган. Шундай бўлса-да, ҳайдовчи М.С. автомашина билан ҳаракатланишда давом этиб, тахминан 50-60 метр масофада инспекторни транспорт воситаси капоти устида олиб юриб тўхтаган.
«Шундан сўнг, ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Юқоридаги ҳолатда бирор кишига тан жароҳати етмаган», — дейилади хабарда.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.