Жондор туманида яшовчи М. С. жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, товламачилик жиноятини содир қилган.
2020 йил 15 январь куни тахминан соат 11:30 ларда Жондор туман «Алели» маҳалла фуқаролар йиғини «Алели» қишлоғида яшовчи фуқаро С. Я. ўз бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли 80 X 591 LA давлат рақамли автомашинасида туман маркази ҳудудида А. исмли аёлни автомашинасига миндирган. Сўнг Жондор туман «Ойтўғди» маҳалла фуқаролар йиғини «Ойтўғди» қишлоғи чеккасига бориб, машинасини тўхтатган. У машинасининг орқа ўриндиғида А. билан гаплашиб турганида, Жондор туман «Ойтўғди» маҳалла фуқаролар йиғини «Ойтўғди» қишлоғида яшовчи фуқаро М. С. ўзига тегишли бўлган “SAMSUNG” русумли уяли қўл телефонига уларни видеотасвирга олиб, С. Я.га унинг ишқий муносабатларини қўл телефони ёрдамида видеотасвирга олганлигини айтади. Сўнг фуқаролик паспортини олиб қўйиб, товламачилик йўли билан ушбу видеотасвирни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш билан қўрқитиб, ундан 300.000 сўм пул талаб қилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Жондор туман бўлими ходимлари томонидан 2020 йил 15 январь куни тахминан соат 18:10ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Жондор туман «Ойтўғди» маҳалла фуқаролар йиғини «Ойтўғди» қишлоғи ҳудудида М. С. фуқаро С. Я. дан кимёвий ишлов берилган 200.000 сўм пулларни олиб, унинг фуқаролик паспортини қайтариб берган вақтда ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур жиноят иши юзасидан М. С. Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.