"Бухоро - Хива" йўналишида йўловчи поездлар ҳаракати тикланмоқда

"Бухоро - Хива" йўналишида йўловчи поездлар ҳаракати тикланмоқда

"Бухоро - Хива - Бухоро" йўловчи поезди ҳаракати 5 октябрдан тикланади. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.

Айтилишича, Бухоро - Хива йўналишида йўловчи поезди ҳаракати республикада туризмни ривожлантириш ва туристик фирмаларнинг талабига асосан тикланмоқда.

Поезд Бухородан 5 октябрдан 13 ноябргача ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунларидан бошлаб жўнайди.

Хивадан эса 6 октябрдан 14 ноябргача ҳафтанинг пайшанба, шанба ва душанба кунлари жўнайди.

Ҳаракат жадвали:

"Бухоро 12:10 — Хива 19:29"

"Хива 07:52 — Бухоро 15:16"

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрдан Андижондан Хивага қўшимча йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди. Шунингдек, 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган “Андижон — Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!