Бугун Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида 1 554 нафар бемор соғайди

Бугун Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида 1 554 нафар бемор соғайди

Бугун мамлакатимизнинг 12 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 554 нафари соғайди. 

Жумладан, беморларнинг 1 198 нафари Тошкент шаҳрида, 204 нафари Тошкент вилоятида, 39 нафари Самарқанд вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Бухоро вилоятида, 11 нафардан Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, яъни 12 август куни мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 1 569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилган эди.

Шундай қилиб, юртимизда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!