Бугун Тошкентнинг икки туманида иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилди

Бугун Тошкентнинг икки туманида иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилди

Чилонзор ва Юнусобод туманида иссиқлик узатиш қувурида таъмирлаш ишлари сабаб иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди.

“Veolia Energy Tashkent” МЧЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 18 ноябрь куни 10:00 дан (Юнусободда 9:30 дан) иссиқлик узатиш қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • Чилонзор 5, 6, 7, 8, 9, 10 ва 16 мавзелар;
  • Юнусобод 18 ва 19 мавзелар.

Иссиқлик таъминоти Юнусободда 18 ноябрь куни, тахминан, 18:00 да, Чилонзорда эса 20:00 да тикланиши қўшимча қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!