Бугун Теша Мўминов таваллуд топган кун

Бугун Теша Мўминов таваллуд топган кун

Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов 1949 йили 25 ноябрда Бухорода таваллуд топган. Аввалги Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.

Ижоди давомида “Акмалнинг янги саргузаштлари”, “Келинлар қўзғолони”, “Шок”, “Ўткан кунлар” (иккинчи талқин), “Ёлланган совчи”, “Аччиқ ҳаёт”, “Ҳаётим орзуси”, “Ёлғиз ёдгорим” каби фильмлар ва кўплаб спектаклларда ўзига хос ролларни ижро этган. Бугун актёр 72 ёшни қарши олмоқда.

Кинематография агентлиги жамоаси устоз санъаткор Теша Мўминовни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этиб, мустаҳкам саломатлик, узоқ умр ва ижодий муваффақиятлар тилайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!