Озиқ-овқат бўйича келишув доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлган иккита қуруқ юк кемаси Украина портларидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.
“3050 тонна буғдой ортилган Белиз байроғи остидаги SORMOVSKY кемаси Черноморск портидан чиқиб Текирдоғга йўл олди. Маршалл ороллари байроғи остидаги STAR LAURA кемаси ҳам 60 минг тонна маккажўхори билан Эронга йўл олди”, дейилади хабарда.
Украина Қора денгиз портларидан озиқ-овқат олиб кетаётган барча кемалар аввал Босфор бўғозига боради, у ерда улар мувофиқлаштириш маркази вакиллари томонидан текширилади, сўнгра йўналиш бўйлаб давом этади.
Ғалла ташиш Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари 22 июль куни Истанбулда икки пакетли битим имзолаганидан сўнг мумкин бўлди. Улардан бири Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларини экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлашни назарда тутади, иккинчиси эса Украина назоратидаги Қора денгиз портларидан махсус яратилган денгиз гуманитар йўлаклари бўйлаб тижорат кемаларининг хавфсиз чиқиши алгоритмини белгилайди.
БМТ бош котиби ўринбосари, Африка иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Вера Сонгвенинг сўзларига кўра, “озиқ-овқат келишуви”нинг амалга оширилиши 23 миллион тонна Украина ғалласини жаҳон бозорларига етказиб бериш имконини беради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.