Буффон «Ювентус»ни хафа қилмоқчи эмас

Буффон «Ювентус»ни хафа қилмоқчи эмас

«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Буффон Чемпионлар Лигаси финалида собиқ жамоаси «Ювентус» билан дуч келишни истамаслигини айтди.

«Йўқ, агар финалга чиқсак, «Ювентус» билан дуч келишни истамайман», - деб Буффон сўзларини келтирмоқда Gazzetta dello Sport.

«Хурсандчилигим собиқ жамоадошларим ва «бьянконери» мухлисларининг қайғуси натижаси бўлишини хоҳламайман. Биз кўп марта бирга йиғлаганмиз. Энди мен тўлақонли қувончга ҳақлиман.

Агар «Ювентус»га қарши дуч келадиган бўлсам, буни финалга қадар юз беришини истардим»,— деди Буффон.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!