Ўзбекистонга арктик совуқ кириб келади
![Ўзбекистонга арктик совуқ кириб келади Ўзбекистонга арктик совуқ кириб келади](/photos/news/ezT3WrdNNRg61rC.jpeg)
12-15 февраль кунлари ҳаво қуруқ ва жуда илиқ бўлади. Ҳарорат кечаси +10°, кундузи +24° гача етади.
Бундай об-ҳаво Ўзбекистоннинг катта қисмида 16 февралда ҳам сақланиб туради.
Фақат шимоли-ғарбий ҳудудларга 16 февраль куни арктик совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёмғир ва қор ёғиши, ҳарорат -5° гача тушиш кутилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).