Брюсселда сайёҳларни олиб кетаётган автобус дарахтга урилди

Брюсселда сайёҳларни олиб кетаётган автобус дарахтга урилди

Бельгия пойтахтида сайёҳлар автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, ҳодиса Брюсселдаги Ван Праэт кўприги яқинида 33 нафар сайёҳни олиб кетаётган автобуснинг дарахт билан тўқнашиб кетиши оқибатида юз берган.

22 нафар сайёҳ маҳаллий шифохоналарга етказилган, улардан уч нафари оғир жароҳат олган.

Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!