Британиялик промоутер Усик - Жошуа реванши ҳақида: "Реваншни очиқ майдонда ўтказиш истагим бор"

Британиялик промоутер Усик - Жошуа реванши ҳақида: "Реваншни очиқ майдонда ўтказиш истагим бор"

Британиялик промоутер Эдди Хирн супероғир вазн тоифаси чемпиони Александр Усик ва Энтони Жошуа ўртасидаги реваншнинг эҳтимолий жойи ҳақида гапирди.

"Реваншни очиқ майдонда ўтказиш истагим бор, аммо буни апрелда ўтказишни истайман. Аввал биз шунақа қилган эдик. Шунингдек, иккинчи жанг Британияда ўтишини истайман, аммо ишончим комил, Усикнинг жамоаси жанг Киевда ўтишини истайди.

Менда жанг Украинада ўтказилиши билан боғлиқ муаммо йўқ. Киевга бориш учун муаммо кўрмаяпман. Қанча пул ишлаб олишимиз мумкинлигини таҳлил қилишимиз керак. Албатта, биринчи танлов - Британия. Ҳозир шунингдек реваншни Яқин Шарқда ўтказиш бўйича ҳам таклифимиз бор", - деди Хирн.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!