Смартфон юзасида жуда кўп хавфли микроблар бўлиши мумкин, дейилади Британиядаги Суррея университети олимларининг олиб борган тадқиқотлари натижасида эълон қилинган ҳисоботда.
Олимлар эксперимент давомида оддий одамлар тутадиган гажетларнинг юзасини артиб текширганда смартфонлар хавфли бактерияларнинг макони эканини аниқлашган.
Тадқиқот доирасида оддий одамлар тутаётган 30 та телефон текшириб кўрилган. Маълум бўлишича, айрим смартфонлар корпусида унитаз атрофидагидан 18 баробар кўп бактерия бўлиши мумкин экан.
Олимларнинг аниқлашича, бактериялар қатор оғир касалликлар келиб чиқашига сабаб бўлади. Масалан, тери ва ичак инфекцияси, пневмония ва менингит кабилар. Шу сабабли инфекционистлар смартфоннинг устки қисмини ҳар куни бир марта тозалашни маслаҳат бермоқда.
Бунинг учун бактерияларга қарши ишлатиладиган салфеткалар, қўлга ишлатиладиган микробларга қарши воситалар, спирт ёки қурулмаларни дезинфекция қилиш учун мўлжалланган махсус воситалар қўл келади, дейди олимлар.
Таъкидланишича, смартфонни артиш олдидан уни тармоқдан ўчириш лозим. Муҳими тозаловчи воситалар корпус ичига тушмасин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.