Британиялик боксчи жангдан сўнг касалхонага тушиб қолди

Британиялик боксчи жангдан сўнг касалхонага тушиб қолди

Британиялик боксчи Умар Содиқ россиялик Федор Чудинов билан жангдан сўнг Москвадаги касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда ТAССга спортчи жамоаси хабар берди.

Чудинов Содиқни техник нокаут билан мағлуб этди. Улар Жаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) олтин камари учун 76,2 килограмм вазн тоифасида кураш олиб боришди.

Жангдан кейин инглиз жангчисига кислородли ниқоб керак бўлди, у қон аралаш йўтала бошлади. Шифокорлар унга тез ёрдам кўрсатдилар. Кейинчалик, допинг назорати остида бўлган боксчи касал бўлиб қолди, унга тез ёрдам чақирилди.

Энди 32 ёшли Чудинов ҳисобида 23 ғалаба (16 таси нокаут билан) ва иккита мағлубият бор. 32 ёшли Содиқ эса 10 ғалабаси (улардан 6таси нокаут билан) ҳисобига иккинчи мағлубиятга учради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!