Британияда полиция Интернет орқали 700дан ошиқ жиноятчини ушлади

Британияда полиция Интернет орқали 700дан ошиқ жиноятчини ушлади

Қурол ва гиёҳванд моддалар савдосида ишлатилган махфий суҳбатлар чатини бузиш Британия полициясига уюшган жиноятчилик гуруҳларига алоқадорликда гумон қилинган 746 кишини ҳибсга олишга имкон берди.

Бу ҳақда Буюк Британиянинг Миллий Жиноят Агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, "Venetic" деб номланган операция давомида шу кунгача фаолият юритган жиноий ташкилот тугатилиб, 54 миллион фунт стерлинг миқдордаги нақд пул, 77 дона ўқотар қурол ва икки тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!