Британиянинг Reform UK партияси етакчиси Найжел Фараж Владимир Зеленскийга Россия билан музокара олиб боришни маслаҳат берди, деб ёзади Daily Mirror.
“Мен Зеленскийга айтган бўлардим: “Эшит, Ғарб сени ҳали ҳам қўллаб-қувватлаяпти ва қўллаб-қувватлашда давом этади, аммо ҳозир сиз йўқотаётган ёшлар фоизи жуда катта. Ҳеч бўлмаганда музокаралар олиб бориш вақти келмадими?” У рад эта олмаган бўларди”, - дея сиёсатчининг сўзларини келтиради журналистлар.
Фаражга кўра, Киев Россия раҳбарияти билан музокара олиб бориши керак, гарчи бу катта эҳтимол билан ҳудудни йўқотишни англатса ҳам.
Владимир Путин жума куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувда музокараларни бошлаш учун Украина ўз қўшинларини Россиянинг барча янги ҳудудлари – ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларидан олиб чиқиб кетиши кераклигини айтди. Россия давлати раҳбари Киев бу шартга рози бўлганидан сўнг, ҳарбий ҳаракатлар дарҳол тўхтатилишини таъкидлади. Шунингдек, Путиннинг сўзларига кўра, Киев НАТОга аъзо бўлиш режаларидан воз кечгани ҳақида расман маълум қилиши керак.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.