Британия "Вагнер"ни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди

Британия ҳукумати “Вагнер” махсус ҳарбий ташкилотини террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритди.
Бу ҳақда Буюк Британия ички ишлар вазирлиги маълумотида айтилади.
Маълум қилинишича, 6-сентябр куни парламентга ёлланма ташкилотни террорчи ташкилот деб эълон қилиш бўйича тегишли ҳужжат тақдим этилган: "Бугун "Вагнер” террорчи ташкилот деб эълон қилинди. Қарор дарҳол кучга киради. Унга тегишли бўлиш ёки фаол қўллаб-қувваш Буюк Британияда жиноят ҳисобланиб, жарима билан бирга 14 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин."
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).