Британия Украинага 650 та Мартлет ракеталарини юборади

Британия Украинага 650 та Мартлет ракеталарини юборади

Буюк Британия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш учун Украинага 650 та кўп мақсадли Мартлет ракеталарини топширади . Биринчи партия йил охиригача кутилмоқда ва умумий шартнома тахминан 213 миллион долларга баҳоланмоқда, бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзади РИА Новости .

«162 миллион фунт стерлинглик шартномага кўра, Буюк Британия Украина ҳаво мудофаасини қўллаб-қувватлаш учун 650 та ЛММ ракеталарини етказиб беради», - дейилади расмий баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!