Британия махсус хизматлари россиялик дипломатларнинг автомобилларини кузатув остига олади

Британия махсус хизматлари россиялик дипломатларнинг автомобилларини кузатув остига олади

Британиянинг МИ-5 контрразведка хизмати ва полиция разведка бўлинмалари Бирлашган Қиролликда қолган россиялик дипломатлар разведка ишларини амалга оширишга жалб этилишлари мумкинлиги боис уларнинг автомобилларини кузатув остига олиш керак деб ҳисобламоқда.

Бу ҳақда Daily Mirror газетаси Британия махсус хизматларининг хизмат ёзишмасига таяниб хабар берди.

Ҳужжатда Россия дипломатик автомобилларининг Бирлашган Қироллик ҳудудида ҳаракатланишини кузатиб бориш, уларнинг қайд рақамлари, ҳаракат йўналиши ва машина ичидаги одамлар сони ҳақидаги маълумотларни ёзиб олиш бўйича тавсиялар берилган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!