Бош прокуратура ЙПХ ходими аёлни калтаклагани юзасидан расмий ахборот берди. ЙПХ ходими жароҳат олган!

Бош прокуратура ЙПХ ходими аёлни калтаклагани юзасидан расмий ахборот берди. ЙПХ ходими жароҳат олган!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ички ишлар органи ходими томонидан аёлнинг калтакланиши билан боғлиқ видео юзасидан ахборот берди. Маълум бўлишича, ҳодиса 10 сентябрь куни Қорақалпоғистонда юз берган.

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспекторлари К.Р. ва Б.З. пиёдага йўл бермаган Nexia машинасини тўхтатган. Nexia ҳайдовчиси А.Б. инспектор Б.З.га маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилмаганлигини айтиб, инспекторга ҳужжатларини тақдим этмасдан, воқеа жойидан кетмоқчи бўлиб, машинани ҳаракатга келтирган.

Шундан сўнг ЙПХ инспекторлари қўшимча ёрдамчи кучларни чақириб, Nexia воқеа жойидан кетиб қолмаслиги учун зарур чораларни кўрган вақтда машина ичида бўлган икки аёл — Н.Х. ва Ш.Х. тушиб келиб, Nexia’нинг қочиб кетиши учун шароит яратиб бериш мақсадида ЙПХ инспекторларига фаол қаршилик кўрсатган.

«Натижада инспектор К.Р. тан жароҳати олгани аниқланган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида. Идора ахборотида қайд этилишича, шундан «кейин фуқаро Ш.Х. уни ЙПХ инспекторлари уриб тан жароҳати етказганини маълум қилиб, "Тез ёрдам" машинасида шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келган».

Қайд этишларича, фуқаро Ш.Х.нинг мурожаати бўйича воқеа жойига Нукус шаҳар тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиққан, ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ЙПХ инспекторлари ва фуқаролар наркология диспансеридан тиббий текширувдан ўтказилган. Ҳолат юзасидан Нукус прокуратураси томонидан текшириш харакатлари ўтказилиб, ЙПХ инспекторларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

«Фуқаро Ш.Х.нинг ҳамда ЙПХ инспектори К.Р.нинг тан жароҳати олганлиги ва бошқа ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган. Текшириш давом этмоқда», — дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати ахборотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!