Бош консулхона ходимлари Олмаота шаҳрида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳолидан хабар олишди

Бош консулхона ходимлари Олмаота шаҳрида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳолидан хабар олишди

Мамлакатимиз Бош консулхонаси дипломатлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қурилиш соҳасида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Мулоқот чоғида меҳнат муҳожирлари бўлган ватандошларга Ўзбекистон Ҳукумати томонидан хавфсиз ташқи меҳнат миграциясини ташкил этиш, хорижда ишлаётганлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди. Бош консулхона фаолияти, ватандошларга кўрсатиладиган хизматлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Йиғилганларга Қозоғистоннинг миграция тўғрисидаги қонунларига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув якунида дипломатлар ҳамюртларимизнинг иш ва яшаш шароитларини кўздан кечирдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!