Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусдан соғайиши учун шифокорлар маслаҳатига амал қилиши лозимлигини айтди.
«Президент Трамп соғайиб кетишига ишонаман. У энг яхши (тиббий) ёрдамга эга. Муҳими, шифокорларнинг маслаҳатига амал қилишдир», — деган Жонсон. У Трампга фақат энг яхши тиббий тавсиялар берилишига ишончи комил эканлигини билдирган.
Борис Жонсоннинг ўзи ҳам апрель ойида коронавирус билан касалланиб, касалхонага ётқизилганди. Икки ҳафтадан сўнг у яна ўз ишига қайтган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланияда 2 октябрь куни коронавирусга топширган тест жавоби ижобий чиққан. Бундан аввал Трампнинг маслаҳатчиси Ҳоуп Хиксда COVID-19 аниқланган, шу сабабли президент оиласи билан биргаликда Оқ уйда изоляция қилинганди. Трампнинг касаллиги тасдиқлангандан сўнг у Уолтер Рид номидаги ҳарбий-тиббиёт марказига ётқизилган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.