Финляндия президенти Саули Ниинистё бугун альянсга кириш ҳақидаги қонунларни имзолади. Шундай қилиб, эндиликда ҳарбий блокка қўшилиш учун барча зарур миллий ҳужжатлар ратификация қилинди.
Альянсда янги аъзоларнинг пайдо бўлиши мавжудларнинг розилигисиз мумкин эмас. Бугунги кунга қадар 30 та давлатдан 28 таси Финляндиянинг НАТОга аризасини маъқуллади, Венгрия ва Туркия бундан мустасно.
Айни пайтда бугун Анқарада Туркия парламентининг тегишли комиссияси Финляндиянинг НАТОга аъзолиги ҳақидаги протоколни ратификация қилди. Парламент уни уч кун ичида тасдиқлаши кутилмоқда.
Будапештдан олинган маълумотларга кўра, венгрия қонунчилари келаси ҳафта бошида ушбу масала бўйича овоз беришади.
Москвада Хелсинкининг НАТОга қўшилиш қарори мувозанатсиз деб ҳисобланади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова бугун яна бир бор таъкидладики, бу қадам Болтиқбўйи минтақасини ҳарбийлаштиришга ёрдам беради ва Европадаги ҳарбий-сиёсий вазиятни кескинлаштиради.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.