Боливия чемпионатида ҳакам асосий вақтга 43 дақиқа қўшиб берди

Боливия чемпионатида ҳакам асосий вақтга 43 дақиқа қўшиб берди

Боливия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Пальмафлор” – “Блуминго” (3:2) учрашувида бош ҳакам асосий вақтга 43 дақиқа қўшиб берди, деб хабар бермоқда Premium.

Ушбу учрашувда бош ҳакам Хулио Гутьеррес "Блуминго" дарвозасига иккита пенальти белгилади ва икки жамоа футболчисини майдондан четлатди. Учрашув охиридаги эпизодлардан бири ВАР текширувини талаб қилди. Ҳакам бу лаҳзани 17 дақиқа давомида текшириб кўрди ва ўйиннинг 102-дақиқасида ўз қарорини эълон қилди. Кучли ёмғир туфайли ҳам ўйинда тўхталиш кузатилди.

Шу тариқа учрашувнинг асосий вақтига 43 дақиқа қўшиб берилди. "Пальмафлор" 128-дақиқада ғалаба тўпини киритди. Бу ўйин Боливия чемпионати тарихидаги энг узун ўйин бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!