Болгарияда аҳоли Вазирлар маҳкамаси истеъфосини талаб қилиб митинг уюштирди

Болгарияда аҳоли Вазирлар маҳкамаси истеъфосини талаб қилиб митинг уюштирди

Болгариянинг София ва Варна шаҳарларида 11 май куни юзлаб одамлар вазирлар маҳкамаси истеъфосини талаб қилиб кўчаларга чиқди, деб ёзади “ТАСС”.

Намойишчиларнинг норозилигига Болгария ҳукумати ўз мамлакатидаги муаммолар билан шуғулланиш ўрнига Украинага фаол ёрдам бераётгани сабаб бўлмоқда.

Софияда намойишчилар шаҳар мэрияси биносига келиб, ундан Украина байроғини олиб ташлашга ҳаракат қилишди. Намойишчиларнинг айтишича, Болгарияда бошқа давлатларнинг байроқлари давлат тузилмалари биноларига осиб қўйилмаслиги керак.

Қайд этилишича, полиция намойишчиларни Украина байроғини олиб ташлашга рухсат бермай, уларни тарқатиб юборишга ҳаракат қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (3 )

    Shuhrat
    Маладес йигитлар, бардавом булсин.
    🇺🇿.@.Akmaljon.@.🇺🇿
    👍👍👍👍
    россия украйина уришса сенга нима болгарилар.
    Мусулмон давлатлар гўштини еб ётганда силар қаерда эдинглар