Болаларни 1-синфга қабул қилиш тартиби: муҳим 10 саволга 10 жавоб​​​​​​​

A A A
Болаларни 1-синфга қабул қилиш тартиби: муҳим 10 саволга 10 жавоб​​​​​​​

Айни кунларда фарзанди биринчи синф ёшига етган ота-оналарни қатор саволлар ўйлантираётган бўлиши табиий. Хусусан, болани мактабга бериш учун қандай ҳужжатлар керак? 1-синфга қабул қилинаётганда бола билан суҳбат, тест, имтиҳон ёки шу каби синовлар ўтказиладими?

1. Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?

Йўқ, болаларни давлат мактабларига 1-синфга қабул қилиш 2 хил усулда:

– мактаблар томонидан рўйхатга олиш;

– онлайн ариза бериш орқали амалга оширилади.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам қабул бепул амалга оширилади.

1-синфга онлайн ҳужжат қабул қилинадиган ҳудудлар ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 1 майгача тасдиқланиб эълон қилиниши лозим. Бу тоифадаги ҳудудларга асосан шаҳарлар киритилади.

Бошқа ҳудудларда эса болаларни мактаблар томонидан рўйхатга олиш асосида 1-синфга қабул амалга оширилади.

2. Бола неча ёшдан 1-синфга қабул қилинади?

1-синфга болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

3. Онлайн ҳужжат қандай топширилади?

Ҳужжатлар 20 июндан 31 июлгача Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг портали орқали қабул қилинади.

Ариза берилаётганда бола ўқийдиган таълим тили танланади. Агар танланган мактабда бола ўқишни истаган тил бўйича синф бўлмаса, бола яқинроқ ҳудудда жойлашган бошқа мактабга бириктирилади.

4. Онлайн юборилган ариза рад этилсачи…?

Ариза 3 кунда кўриб чиқилади. Аризага нотўғри маълумотлар киритилган бўлса (масалан, яшаш жойи, боланинг ёши), ариза рад қилинади. Аризани рад қилишда ундаги камчиликлар кўрсатилиб, ариза берувчига хабар қилинади. Ариза берувчи мазкур камчиликларни бартараф қилиб қайта ариза юборади.

5. Ариза қабул қилингандан кейин нима қилиш керак?

Онлайн ариза қабул қилингач, электрон порталлар орқали болани мактабга олиб бориш бўйича электрон навбат берилади.

Ота-оналар ёки бошқа масъул шахслар электрон навбатда кўрсатилган муддатда бола билан мактабга боради, бунда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома ҳам олиб бориш керак.

Мактабда 1-синфга қабул қилиш бўйича 5 кишидан иборат қабул комиссияси тузилади ва улар болани 1-синфга қабул қилиш билан боғлиқ ишларни расмийлаштиради.

6. Онлайн ариза бермайдиган ҳудудларда қабул қандай бўлади?

Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда ҳар бир бола мактаб томонидан рўйхатга олинади.

Уларнинг ҳужжатлари ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан мактабга бориб топширилади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

директор номига ариза;

боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

7. 1-синфга қабул учун ҳам имтиҳон бўладими?

Умумий қоидага кўра, болалар 1-синфга тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади.

Айрим истиснолар мавжуд, масалан, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилишда боланинг қобилияти синовдан ўтказилади.

8. Ўқиш бошқа тильда олиб бориладиган тиллар учун суҳбат ўтказиладими?

Ҳа, ўқиш бошқа тильда (рус, инглиз) бўладиган мактабларда бола билан суҳбат жараёнида боланинг танлаган тильда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга эканлигини ўрганилади.

Бола танлаган тильда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса, қабул комиссияси болани сўзлашув кўникмасига мос синфга ёки бошқа мактабга жойлаштириш чорасини кўради.

Боланинг бошқа тильдаги кўникмасини ўрганиш бўйича саволнома Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиниши ва ҳар йили 20 июнгача мактаб биносига осиб қўйилиши шарт.

9. Болани мактабга қабул қилиш рад этилиши мумкинми?

Ҳа, мумкин, қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:

тиббий маълумотномада мактабда ўқиш тавсия этилмаган бўлса;

танлаган тильда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;

берилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

Бошқа ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Камчиликлар бартараф қилингач қайта ҳужжат топшириш мумкин.

10. Болани бириктирилган мактабдан бошқа мактабга жойлаштириш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин.

Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1 – 15 август кунлари қабул қилинади.

Ота-оналар ёки бошқа масъуллар юқоридаги муддатда бўш жой бўлган мактабларни my.gov.uz ёки my.мактаб.uz порталлари орқали танлаб ариза юборади.

Ариза 1 кунда кўриб чиқилиб бола мактабга қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Бола мактабга қабул қилинса, ота-оналар ёки бошқа масъуллар боланинг соғлиғи ҳақидаги маълумотномани аввалги мактабдан олиб янги мактабга топширади.

Болани мактабга қабул қилиш рад қилинса, ўзи бириктирилган ҳудуддаги мактабга йўналтирилади.

Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда, бошқа микроҳудуддаги мактабга ҳужжат топшириш ота-оналар ёки бошқа масъулларнинг мактабга шахсан боришлари орқали амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

Исроил бош вазири кеча тунда Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди.

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

Мерцни "Орешник"нинг янги зарбаларига жавобан Украинага TAURUS ракеталарини тақдим этишга ундашди

Агар биз сайловдан олдин Фридрих Мерцни тўғри тушунган бўлсак, унда Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш вақти келди

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.