Бокс бўйича Осиё чемпионати Дубайга кўчирилди

Бокс бўйича Осиё чемпионати  Дубайга кўчирилди

Бокс бўйича Осиё чемпионати 21-31 май кунлари Дубайда бўлиб ўтади. Мусобақа шу саналарда Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Ҳиндистондаги оғир эпидемиологик вазият сабабли Дубайга кўчирилди.

Чемпионат Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) ва Ҳиндистон бокс федерацияси билан биргаликда ташкиллаштирилади.

Осиё чемпионати Ҳиндистонда 2020 йилда ўтиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга кўчирилганди. Қитъа чемпионти 1963 йилдан бери ўтказиб келинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!