БМТ Исроилнинг Ғазодаги мактабга уюштирган зарбасини қоралади

БМТ Исроилнинг Ғазодаги мактабга уюштирган зарбасини қоралади

Мактаблар ва бошқа фуқаролик жойлари можаро томонлари томонидан ҳарбий ёки жанговар мақсадларда фойдаланилмаслиги керак, деди БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги Бош комиссари Филипп Лаззарини. Шундай қилиб, у ижтимоий тармоқдаги Х аккаунтида Исроилнинг Ғазо секторидаги мактабга берган зарбасига муносабат билдирди.

“Бизнинг кузатувимиз остида содир бўлаётган бу даҳшатларга чек қўйиш вақти келди. Биз чидаб бўлмас нарсанинг янги нормага айланишига йўл қўя олмаймиз. Бу қанчалик кўп содир бўлса, биз шунчалик кўп умумий инсонийлигимизни йўқотамиз ", деди Лаззарини.

БМТнинг Фаластин бўйича агентлиги раҳбари тинч аҳоли ва нишонларни ўз ичига олган ҳарбий тактикани қоралади. У можаро томонларини мактаблардан ҳарбий ва жанговар мақсадларда фойдаланмасликка чақирди. Шунингдек, у можаро томонлари тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!