Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа гуманитар ёрдам гуруҳлари ҳамда ташкилотлари Эфиопияда, минтақавий Гамбелла штатида икки гуманитар ходимнинг ўлимидан сўнг ўз фаолиятини тўхтатди.
АҚШнинг Эфиопиядаги инсонпарварлик ёрдами бўйича координатори Стивен Уом Омамо Эфиопия ҳукуматига, АҚШ ва БМТнинг ёрдам операциялари минтақада хавфсизлик яхшиланмагунча ва гуманитар миссиялар учун хавфсиз операцияларни кафолатламагунча тўхтатилишини билдирган. Бу ҳақда Эфиопиянинг «Selamta» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Американинг «Очликка қарши кураш» хайрия ташкилоти Гамбеллада навбатчилик қилиш пайтида унинг икки ходими ўлдирилганини маълум қилди. Улар Эфиопиянинг ғарбий қисмидаги Нгуениел қочқинлар лагери томон кетаётган эди. Жабрланганларнинг шахси уларнинг оилалари хабардор қилинмагунча ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
Омамонинг айтишича, унинг раҳбарияти штатда хавфсизлик чораларини фавқулодда таъминлаш бўйича Эфиопиянинг минтақавий ва федерал ҳокимиятлари билан маслаҳатлашмоқда. Сўнгги бир неча ой ичида Гамбелла ва Эфиопиянинг бошқа қисмларида этник зўравонликлар кўпайиб, мамлакат ичида қочқинларнинг катта оқими пайдо бўлишига сабаб бўлди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.