Аввалроқ ўзбекистонлик блогер Дониёр Каюмов актриса Ситора Фармоновадан жавоб кутаётгани, блогернингинстаграмдаги ўз саҳифасида у билан бирга тушган суратларини мунтазам жойлаб келгани ҳақида ёзган эдик.
Блогерга жавобан актриса ҳам ўзининг инстаграмдаги саҳифасига блогер билан тушган суратлари ва видеоларини жойлаётган эди. Лекин кейинчалик актриса ушбу суратлар ва видеоларни ўчририб ташлади. Бугун блогер ўзининг саҳифасида ушбу ҳолатга тушина олмаётганини, актриса унинг қўнғироқларига жавоб бермаёганини айтиб, видеомурожаат қолдирди.
Бу ҳақда "everyday.uz" хабар берди.
“Бугун менда катта янгилик бор. Ситора гап йўқ лекин, қойил қолдим. Ҳаммаси зўр кетаётган эди, бахтли кунлар, видеолар... Лекин кейин сиз обуначиларим қаторини тарк этдингиз, ҳамма суратларни олиб ташладингиз. Телефон қилсам, кўтармаяпсиз. Мен юрагимни сизга очиб, яқин бўлиб, сизни яқин олсаму сиз бунақа нарса қиляпсиз. Бу одамга жуда алам қилади. Қанақадир фикрлар учунми ёки кимдир миянгизни заҳарладими, билмайман. Лекин яхши иш бўлмади, бекор қилдингиз, Ситора”, – дейди блогер ўз видеомурожаатида.
Лекин блогер Ситорадек иш тутмаганини кўриш мумкин. Дониёр актриса билан тушган барча сурат ва видеоларини ўз саҳифасида қолдирган.
Видеомурожаатининг сўнггида Дониёр “ҳаммаси учун раҳмат”, дея изоҳ қолдирган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.