Бизда ҳеч қачон бунча ички ва ташқи душманлар бўлмаган — Франция президенти

Бизда ҳеч қачон бунча ички ва ташқи душманлар бўлмаган — Франция президенти

Эммануэл Макрон бундай фикрни Германияга ташрифининг илк кунида Европа мураккаб даврларни бошдан кечираётганини таъкидлаб, асосий жиҳатларга урғу берди.

"Биз ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган даврда яшамоқдамиз: бизнинг Европамиз ҳалок бўлиши мумкин.

Биринчидан, Европага уруш қайтди. Бу Россиянинг Украинадаги агрессиясидир. Лекин биз Европа тинчлик дегани дея таъкидлаб келардик.

Иккинчидан, биз Европанинг мақсади — қитъа иқтисодиётни карбонсизлаштириш даврида яшамоқдамиз: биз иқлим ҳақида, иқтисодий ўсиш ва саноатлаштириш тўғрисида қайғуришимиз керак.

Учинчидан, бизда демократиянинг қандайдир таназзул шакли кузатилмоқда, буни танамизда ҳис қилмоқдамиз. Демократияларнинг кучли — инсонлар танлайдиган энг яхши ечимни топиш учун барча масалаларда мунозарага кириш", — дея таъкидлади Франция етакчиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!