Биринчи президентнинг қизи ва набираси Буюк Британиядаги судда ғалаба қозонди

Биринчи президентнинг қизи ва набираси Буюк Британиядаги судда ғалаба қозонди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи ва набираси Буюк Британиянинг Жиноятга қарши миллий агентлиги (НCА) томонидан "асоссиз бойлик" тўплашда айбланганди. Ушбу айблов юзасидан ўтказилган судда Назарбоевнинг қизи ва набираси ғалаба қозонди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Қироллик Олий суди Дарига Назарбоева ва Нурали Алиевни айбсиз деб топди. Уларга 80 миллион фунт стерлинг (тахминан 100 миллион доллар) миқдорида кўчмас мулкка эгалик қилишда айблов қўйилганди. Таъкидланишича, НCА суд қароридан шикоят киритмоқчи.

Судьянинг таъкидлашича, Назарбоевлар "мулкни сотиб олиш учун етарлича даражада бой". Аниқланишича, сўнгги йилларда улар 2015 йилда вафот этган Назарбоевнинг собиқ куёви Раҳат Алиев билан деярли алоқада бўлмаган. НCА терговчиларига кўра, кўчмас мулк унинг жиноий фаолияти натижасида сотиб олинган бўлиши мумкин.

11 март куни Британия "асоссиз бойлик" деган шубҳа туфайли Назарбоевнинг кўчмас мулкини тортиб олганди. Кейин мулк учта оффшорда - Антил оролларида, Панама ва Англияда жойлашганлиги маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!