Беш вақт намоз ўқиш фазилати (40 та)

Беш вақт намоз ўқиш фазилати (40 та)

1. Намоз ўқувчи кишининг намози қилган яхшиликларига далил бўлади.

2. Намоз ўқувчи кишининг юзи чиройли, нурли бўлади.

3. Намоз – мўмин қалблар нуридир.

4. Намоз – бадан роҳатидир.

5. Намоз – мўминга қабрда улфат бўлади.

6. Намоз ўқувчи кишига Аллоҳнинг раҳмати аввал тушади.

7. Намоз – осмон эшигининг калитидир.

8. Намоз ўқиган кишидан Аллоҳ рози бўлади.

9. Намоз ўқиш билан жаннат йўли очилади.

10. Намоз – дўзахга парда бўлади.

11. Намоз – мўмин кишининг обрўйи.

12. Намоз ўқиган кишининг дуоси тезроқ қабул бўлади.

13. Намоз ўқиган кишининг умри узун бўлади.

14. Намоз ўқиган кишининг ризқи улуғ бўлади.

15. Намоз – қиёматда бошга тож бўлади.

16. Намоз ўқишлик билан бандалик билинади.

17. Намоз – Исломнинг буйруғи.

18. Намоз ўқувчи кишининг йўли ёруғ бўлади.

19. Намоз билан иймон мустаҳкам бўлади.

20. Намоз ўқувчининг душмани, намоз шарофати билан дўст бўлади.

21. Намоз ўқиган кишининг қабри ёруғ бўлади.

22. Намоз ўқиган кишининг жон бериш вақти осон кечади.

23. Намоз ўқиб юрган кишининг мушкули доим енгил бўлади.

24. Намоз ўқувчи кишининг яхши амаллари қабул бўлади.

25. Намоз – фаришталарнинг муҳри, қилган амалларнинг тасдиғидир.

26. Намоз – Мункар ва Накирга ҳужжат бўлади.

27. Намоз – мерож, мўминнинг Аллоҳ таоло билан сўзлашадиган жойи.

28. Намоз – мезон тарозисига вазмин ўтиради.

29. Намоз – қиёматда нур бўлади.

30. Намоз – гуноҳкорларнинг ёрдамчиси.

31. Намоз ўқувчини жаннат соғиниб, кутиб туради.

32 Намоз – мўминнинг мақтов унвони.

33. Намоз – мусулмонлик белгиси.

34. Намоз – жаннатнинг калити.

35. Намоз – ўқувчи кишини Аллоҳ таоло ҳар қандай дарду касалликлардан сақлаб, қайтариб туради.

36. Намоз ўқувчи кишининг дуоларидан ўткан авлоду аждоди насибадор бўлади.

37. Намоз ўқиган киши жон берарда Аллоҳ хоҳласа, ташналик ва муҳтожлик кўрмайди.

38. Намоз ўқиган кишининг икки дунёси саодатли бўлади.

39. Намоз ўқиган кишининг оҳиратда қабрдан туришида. Аллоҳ хоҳласа жаннат аҳли сифатида туради.

40. Намоз ўқиган кишининг қабрига Аллоҳ хоҳласа илон, чаёнларни киритмайди.

Ҳа дарҳақиқат барчаларимизни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу юқорида зикр қилинган қирқта амал фазилатдан Намоз ва дуоларимиз шарофатидан насибадор қилсин.

Абобакир домла СУЛАЙМОНОВ

Марҳамат тумани фаолиятидаги
«Марҳамат» жоме масжиди имом-хатиби.

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!